eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Терапевтик фойдаланиш учун имтиёзлар нималардан иборат?

Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган кўплаб спортчи ва мураббийларни қийнаб келаётган саволларига аниқ жавоблар.

ТИ (Терапевтик истисно) нима?

Бутунжаҳон антидопинг Кодекснинг ТИ тўғрисидаги қоидалари спортчиларнинг даволаниш ҳуқуқини тан олади.

Агар спортчи касаллик ёки ҳолатни даволаш учун зарур бўлган дори ёки усул (соғлиқни сақлаш мутахассиси томонидан кўрсатилгандек) Тақиқланганлар рўйхатига киритилган бўлса, ТИ спортчи томонидан бошқа йўл билан тақиқланган дори воситаларидан фойдаланиш учун талаб қилинадиган рухсатнома.

ТИ кимга керак?

Допинг тест рўйхатидаги ҳар қандай спортчига керак.

ХФ (Халқаро федерация) ДТРдаги спортчилар ўзларининг ТИларини ХФ га топширишлари керак

МАДА (Миллий антидопинг агентликлари) ДТР (Допинг-тест рўйхати)даги спортчилар ўзларининг ТИларини МАДАга топширишлари лозим.

Спортчи ТИга қандай ариза бериши мумкин?

Халқаро спортчилар ўзларининг Халқаро ва миллий даражадаги спортчилар ЎзМАДА (Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги) билан боғланиб, ТИ ариза шаклини сўрашлари керак.

Ҳар бир спортчи рецепт ёзган шифокордан ТИ анкетасини тўлдиришни, керакли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишни, ушбу шакл ва ҳужжатларни Халқаро федерация ёки ЎзМАДАга юборишни сўраши лозим.

ТИни бериш мезонлари қандай?

Агар спортчи тақиқланган модда ёки усулдан фойдаланмаса, соғлиғида жиддий муаммолар пайдо бўлади. Модда ёки усулдан Терапевтик фойдаланиш, тиббий ҳолатни даволашдан кейин соғлиғининг нормал ҳолатига қайтиши билан боғлиқ бўлганидан ташқари, самарадорликнинг сезиларли даражада ошишига олиб келмайди. Бошқа йўл билан тақиқланган модда ёки усулдан фойдаланиш учун оқилона Терапевтик муқобил йўқ. Тақиқланган модда ёки усулни қўллаш зарурати тақиқланган моддадан олдинги Терапевтик бўлмаган фойдаланишнинг оқибати, тўлиқ ёки қисман бўлмаслиги керак.

ТИни ким беради?

Барча Халқаро Федерациялар ва Миллий антидопинг агентликлари тиббий ҳолатлари ҳужжатлаштирилган спортчилар ТИ учун ариза топширишлари мумкин бўлган жараёнга эга бўлиши керак.

Агар спортчи ТИга эга бўлса нима бўлади?

ТИ белгиланган дозага эга бўлган маълум бир дори учун берилади.

ТИ ҳам маълум бир муддатга берилади ва шунинг учун амал қилиш муддати тугайди.

Спортчи ТИ аризасида кўрсатилган барча даволаш шартларига риоя қилиши шарт.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш