eye

Семинары

Семинары

«Оставайся дома - выиграй»: Сегодня начинается второй тур онлайн-турнира по шахматам.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан карантин даврида юртдошларимиз орасида соғлом турмуш тарзини янада оммалаштириш, аҳоли орасида спортнинг шахмат турини кенг тарғиб этиш мақсадида жорий йил 20 июлдан онлайн шахмат мусобақасига старт берилганди. 

 

«Уйда қол – ғалаба қозон» шиори остида ташкил этилган шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон мусобақасида қатнашиш учун шу кунгача 3 500 нафардан ортиқ юртдошимиз CHESS.COM сайтида рўйхатдан ўтишди.

Бироқ бу сўнгги чегара эмас ва мусобақада қатнашиш истагидаги юртдошларимиз бемалол, ҳозирнинг ўзидаёқ юқорида кўрсатилган манзил орқали рўйхатдан ўтишлари ва шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон мусобақасига қўшилишлари мумкин.

Бугун, 10 август куни ушбу онлайн мусобақанинг иккинчи турнирига старт берилади. Иккинчи турнир ўйинларига 19 августда якун ясалади.

Агар сизда иккинчи турнирда иштирок этиш истаги пайдо бўлган бўлса, қуйидаги линк ёрдамида рўйхатдан ўтинг.

Эслатиб ўтамиз, ҳар бир турнир якунига кўра энг кучли 10 нафар шахматчи саралаб олинади. Улар эса жорий йилнинг 20 декабрида Тошкентда ўтказиладиган Grand Finalда қатнашиш ҳамда мусобақа ғолибига айланиб, Spark автомобилини қўлга киритиш учун ажойиб имкониятга эга бўлишади.

Ўйинлар ҳар куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Календарь

Календарь

Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс

Деятельность

Внимание! Если вы обнаружили ошибку в тексте, выделите ее и нажмите Ctrl + Enter, чтобы уведомить администрацию

Сообщить администрации об ошибке