Спортчи турли сабабларга кўра спорт фаолиятини якунламоқчи бўлган тақдирда, "Спорт фаолиятини якунлаш ҳақида хабарнома" махсус электрон шаклни тўлдириб, уни ўзи шуғулланаётган спорт тури бўйича Халқаро федерацияси ҳамда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига электрон почта орқали тақдим этиши лозим. Айнан шундан кейин спортчи барча допинг-тестлаш рўйҳатларидан чиқарилади.
Лекин спортчи у ёки бу сабабга кўра спорт фаолиятини яна давом эттириш қарорига келган бўлса, иштирок этиши режалаштирилган спорт мусобақасидан камида 6 (олти) ой олдин "Спорт фаолиятига қайтиш ҳақида хабарнома" махсус электрон шаклни тўлдириб, уни ўзи шуғулланаётган спорт тури бўйича Халқаро федерацияси ҳамда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига электрон почта орқали тақдим этиши лозим. Шундан кейин спортчи расман спорт мусобақаларида яна иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
"Спорт фаолиятини якунлаш ҳақида хабарнома" махсус электрон шакли:
"Спорт фаолиятига қайтиш ҳақида хабарнома" махсус электрон шакли: