Дисквалификация даврида спортчи ёки бошқа шахсларга қуйидагилар ман этилади:
Дисквалификация қилинган спортчилар допинг-тестдан ўтишлари мумкин. Дисквалификация даврида допинг-тест рўйҳатида бўлган спортчилар, рўйҳатдан чиқарилганлиги тўғрисида хабардор қилинмагунча АДАМС тизимида қаердалигини кўрсатишлари шарт. ЎзМАДА дисквалификация вақтида тест-рўйҳатида бўлмаган спортчиларни тест рўйҳатига киритиши мумкин.
Спорт фаолиятига қайтиш
Спортчи терма жамоа билан машғулотга қайтиши ёки машғулот учун клубнинг бошқа биноларидан фойдаланиши мумкин бўлган муддат:
Спортчи ёки тўрт йилдан ортиқ дисквалификация қилинган бошқа шахс, тўрт йилдан сўнг маҳаллий спорт тадбирларида спортчи сифатида қатнашиши мумкин. Спортчи ёки бошқа шахсга миллий ёки халқаро спорт тадбирларида қатнашиш ҳуқуқини бекор қилинса ушбу спортчи ёки бошқа шахс вояга етмаганлар билан бирон бир тарзда ишлашга рухсат берилмайди.
Дисквалификация даврдаги иштирок етиш тақиқининг бузилиши
Агар спортчи ёки бошқа шахс юқорида кўрсатилган дисквалификация шартларини бузса, мусобақада иштирок етиш натижалари бекор қилинади ва биринчи дисквалификация даврининг охирида асл даврига тенг равишда янги дисквалификация даври қўшилади.