eye

Допинг-назорат

Допинг-назорат

Антидопинг қоидабузарлиги юзасидан текширув ўтказиш

Бутунжаҳон антидопинг Кодексининг 10-моддасига мувофиқ, жами 11 турдаги антидопинг қоидабузарликлар ажратилади. Буларнинг ичида нафақат тақиқланган моддани истеъмол қилиш, балки уни сақлаш, тарқатиш, истеъмол қилишга даъват қилиш, АДАМС тизимига белгиланган вақтда маъулмотларни киритмаслик ёки сохта, тўлиқсиз маълумотларни киритиш, АДАМС тизимида кўрсатилган манзилда бўлмаслик ва алоқага чиқмаслик, антидопинг қоидабузарлиги ҳақида хабар берган шахсларга нисбатан тазйиқ ўтказиш кабилар киради.

Уларнинг барчаси юзасидан WADA Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг Тестлаш ва тергов-суриштирув бўйича халқаро стандартида белгиланган тартибда дастлабки текширувлар ўтказилиб, натижа материаллари миллий антидопинг агентликлари ва халқаро федерациялар ҳузуридаги Ахлоқ бўйича комиссияларга кўриб чиқиш ва якуний хулоса чиқариш учун тақдим этилади. Ҳар бир антидопинг қоидабузарлиги тасдиқланган тақдирда, унинг оғирлиги ва ижтимоий таъсирига кўра содир этган спортчи, мураббий, тиббий ва бошқа персонал ҳамда умуман спорт ташкилотига нисбатан маълум жазо чораси қўлланилади.

Жазо турлари спортдан муайян муддатга четлаштириш (бир неча ойдан бошлаб то умрбод муддатгача), турли миқдорда пуллик штрафларни белгилаш ва бошқалардан иборат бўлиши мумкин.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш