eye

Семинарлар

Семинарлар

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди

Ўзбекистон миллий жамоасининг октябрь ва ноябрь ойларига мўлжалланган ЖЧ-2022 саралаш босқичи ўйинлари ўтказилмайди.

Tribuna.uz манбаси хабарига кўра, коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли, 2020 йил якунига қадар миллий жамоаларнинг расмий ўйинларига тақиқ қўйилди. ЖЧ-2022 саралаш ўйинларининг барчаси 2021 йилга қолдирилган.   

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқичида 13 октябрь куни сафарда Яман билан, 12 ноябрь куни ўз майдонида Сингапур билан, 17 ноябрь куни сафарда Саудия Арабистони билан ўйнаши лозим эди.

Бундан ташқари, 4 сентябрь куни Тожикистон билан, 7 сентябрь куни Эрон билан Тошкентда ўртоқлик баҳсида майдонга тушиши режалаштирилган эди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш