Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги карантин даврида юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни кенг тарғиб қилиш мақсадида яна #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжини ўтказишга қарор қилди.
Челленжда қатнашиш орқали сиз нафақат ўз саломатлигингизни мустаҳкамлайсиз, балки қимматбаҳо совғаларни ютиб олишингиз мумкин. Бунинг учун сиз:
1) уйда оила аъзоларингиз билан бирга бадантарбия ва спорт машқларини бажаринг ҳамда уни видеога олган ҳолда ўзингизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингиз (Facebook, Instagram)га жойланг;
2) Ушбу видеони Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (facebook.com/www.sport.uz, instagram.com/minsportuz)га улашинг.
Видеороликларни баҳолашда қуйидаги мезонларга эътибор қаратилади:
Челленжга 3 августдан қайта старт берилиб, то 27 декабрга қадар давом этади ҳамда ғолиблар ҳар ҳафта аниқланиб, тақдирлаб борилади.
#уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида фаол иштирок этинг ҳамда совғаларни қўлга киритинг.
Su | Mo | Tu | We | Th | Fr | Sa |