Conferences

Conferences

Valtteri Bottas has extended his Formula 1 contract with Mercedes

Боттас 2017 йилда Mercedes аъзосига айланган. У бу жамоа пойгачиси сифатида 8 та пойгада ғалаба қозонган, 39 марта подиумга кўтарилган.

“Охирги йилларда мен мунтазам ривожланиб бордим. Ишончим комилки, ҳозирда энг юқори даражага эришдим, бирок мукаммалликнинг чегараси йўқ. Mercedes  ҳам шундай фалсафага эгалигидан хурсандман”, деб айтган Боттас.

Пойгачининг айтишича, у доимо чемпионлик учун курашган. “Бу йил ҳам чемпионатда ғолиблик учун курашмоқдаман. Кейинги мавсум ҳам ҳар бир пойгада бор маҳоратимни ишга солишда давом этаман”, деб айтган пойгачи. 

Боттас Mercedes’га ўтишдан олдин Williams жамоаси учун иштирок этган. У бу жамоа учун 2013 йилда дебют қилган. 

Жорий мавсумда пойгачи 58 очко билан 2-ўринни эгалламоқда. Чемпионатда 88 очко билан Боттаснинг жамоадоши, амалдаги чемпион Льюис Хэмилтон етакчилик қилмоқда. Хэмилтон ўз шартномасини кейинги мавсум учун ҳали узайтирмаган.

Calendar of events

Calendar of events

Su Mo Tu We Th Fr Sa

Activity

Attention! If you find an error in the text, select it and press Ctrl + Enter to notify the administration

Report bugs to the author