Украиналик аралаш усул жангчиси Александр Доскальчук допинг-тест натижаларига кўра 4 йиллик дисквалификация олгани ҳақида Америка антидопинг агентлиги (USADA) ҳабар берди. Унда анаболик стероид местеролоннинг метаболитлари аниқланган.
M-1 Global туркумида ўта енгил вазндаги собиқ чемпион баҳорда UFC билан контракт имзолаганди, лекин янги мавсумда дебют қилишга улгурмади. MMA даги карьераси давомида Доскальчук жами 10 ғалаба қозонган ва 1 марта мағлубиятга учраган.