Бу тўғрисида WADA Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг сайти ҳабар берди. "WADA нинг устувор вазифаларидан бири – бутунжаҳон антидопинг кодекси ва халқаро стандартларга риоя этилаётганини кафолатлаш учун ушбу кодексни мақбулллаб имзолаган давлатлар фаолиятини назорат қилишдир. Барча мавжуд айбловларнинг тўртдан бирига яқини имзолаганлар томонидан кодексга риоя этилиши масаласи билан боғлиқ бўлиб, бу холатларни бизда бор имкониятлар ёрдамида эндиликдака самарали тергов қилолмасдик", - деди WADA бош директори Оливье Ниггли. Тергов департаменти ходимларининг умумий сони 15 нафаргача кўпаяди. Бунга Халқаро олимпия қўмитасидан қўшимча молиялаштириш тақдим этилгани сабаб бўлди.