Халқаро енгил атлетика федерациясининг Аҳлоқ комиссияси (AIU) кениялик югурувчи 24-ёшли Патрика Силени Капсабет шаҳрида допинг-офицерлардан қочгани учун 3,5 йилга дисквалификация қилиш ҳақида қарор чиқарди. Спортчи панжарадан ошиб тушиб, ундан допинг-синама олиш учун келган текширув худудидан қочиб қутилишга уринган. Бу антидопинг қоидабузарлик учун аслида 4 йил муддатга спортдан четлаштирилади, лекин AIU П.Силенинг қаттиқ пушаймон бўлганини ҳисобга олиб, бу муддатни 3,5 йилга қисқартирди. П.Силе ҳозирги кунда Кениядаги допинг дисквалификацяисини ўтаётган 66-чи енгил атлетикачи бўлди. Аввалроқ Кения енгил атлетика федерацияси мамлакатда тақиқланган препаратларни истеъмол қилиш тизими мавжуд эмаслиги тўғрисида баёнот берганди.