Жорий йилнинг июль – август ойларида Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига ҳар бир мамлакат спортчилари жиддий тайёргарлик кўриши аниқ. Шу жумладан мамлакатимиз атлетлари ҳам катта иштиёқ билан ҳозирлик кўришмоқда.
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ходимлари мазкур бўлажак лицензион мусобақалар ва Токио-2020 ўйинларида иштирок этадиган спортчиларимиз билан давра суҳбатларини олиб боришмоқда. Мазкур йиғилишларга асосан терма жамоа спортчилари ва терма жамоага номзод бўлган иқтидорли спортчилар жалб қилинмоқда.
Бугун агентлик ходимлари Ўзбекистон Стол тенниси федерациясига ташриф буюришди. У ерда Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган спортчилар иштирок этишди. Мутахассислар спортчиларга допинг-синамалар қандай ўтказилади, жараён нималардан иборат экани ҳақида тушунчалар беришди. Суҳбат давомида бўлажак чемпионлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга юзланишди ва саволларига етарлича жавоблар олишди. Бундай тарғибот-ташвиқот ишлари барча спорт федерация ва ассоциацияларда ўтказиб келинмоқда.
Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, барчамизга маълумки Токио-2020 Олимпия ўйинларини стол теннисчиларимиз ўтказиб юборишади сабаби лицензия қўлга киритилмади.
Эслатма! Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар va бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!.
Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати