eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Оғир атлетика: Мухлиса Абдуллаевадан олинган допинг-синамада аниқланган тақиқланган модда юзасидан текширув бошланди

Тобора яқинлашиб келаётган 4 йилликнинг энг катта спорт байрами ҳисобланган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари олдидан спортчилар алоҳида назоратга олинган.

Жумладан, тақиқланган моддаларни истеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ва бундай ҳолат юз берган бўлса спортчига нисбатан жазо чоралари қўлланилмоқда.

Гап шундаки, жорий йилнинг март ойида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилган бўлиб, мазкур чемпионатда 17-ёшли спортчи Мухлиса Абдуллаевадан (2-ўринни эгаллаган) тегишли тартибда допинг-синама олинган эди. Афсуски, олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланган.

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги оғир атлетикачи М.Абдуллаеванинг допинг-синамасида "Тестостерон ва тестостерон прогормонлари" тақиқланган моддалар аниқланганлиги юзасидан ўрганиш ишларини бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон антидопинг кодекси талабларига кўра, вазият юзасидан ўрганиш ишлари тугашига ва якуний хулоса чиқарилгунга қадар спортчи барча мусобақаларда қатнашишдан вақтинча четлаштириб турилади.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш