Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори, Ўзбекистон Паралимпия делегацияси бош шифокори Нодиржон Турсунов Халқаро тоифадаги тиббий классификатор сифатида академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон паралимпия жамоаси спортчиларини тиббий-физиологик таснифлаш жараёнида иштирок этди.
Унда спортчиларнинг манфаатини таъминлаш, улар саломатлигининг асл ҳолатига муносиб спорт гуруҳига тўғри тақсимланишига ҳисса қўшиб, Италия ва испаниялик тиббий ва техник классификаторлар билан мулоқот уюштирди.
Бу орқали спортчиларимиз Отабек Қурбонов ҳамда Феруза Бўрибоевалар шу вақтгача машқ қилиб келган PR2 спорт синфида тасдиқланиб паралимпиада баҳсларида муваффақиятли иштирок этиш имконига эга бўлишди.