Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Барча спорт турларини ривожлантириш орқали ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар сонини кўпайтириш, 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига (кейинги ўринларда – Олимпия ва Паралимпия ўйинлари) спортчиларимизнинг ҳар томонлама тайёрлиги ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида:
спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш ва рақамлаштириш, олимпия ва паралимпия дастурларига киритилган
спорт турлари бўйича юқори натижадор ва олимпия спортчилар захирасини яратиш, лицензиялар сонини сезиларли даражада кўпайтириш;
спорт менежментини такомиллаштириш, ҳар бир бўғинни аудитдан ўтказиш ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;
спорт фармакологияси, психологияси, тиббиёти, диетологиясини чуқур таҳлил қилиш ва ўрганиш, улар натижасида илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун талабгорлар орасида аёл спортчилар улушини ошириш, Ўзбекистон спортчилари ўртасида гендер тенгликни таъминлаш;
спорт базалари ва иншоотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий стандартларга жавоб берадиган янги спорт объектларини барпо этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш;
мамлакатимизда белгилаб берилган паралимпия ҳаракатини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалиётга тўлиқ татбиқ этиш, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш дастури 1-иловага мувофиқ;
2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича мақсадли кўрсаткичлар (кейинги ўринларда – Мақсадли кўрсаткичлар)
2-иловага мувофиқ;
2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўрувчи Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг контингенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олимпия ўйинлари бўйича 244 та дастурда иштирок этиш ҳамда 26 та спорт турлари бўйича 103 та лицензияни, шу жумладан, 8 та истиқболли олимпия спорт турлари бўйича (бадминтон, стол тенниси, қояни забт этиш, сув полоси, синхрон сузиш, сувга сакраш,
от спорти, триатлон) 31 та дастурда иштирок этиш ва лицензияларни қўлга киритишни;
Паралимпия ўйинлари бўйича 476 та дастурда иштирок этиш ҳамда 12 та спорт турлари, шу жумладан, бочча, парастол тенниси, паракамондан отиш, паравелоспорт бўйича жами 105 та лицензияни қўлга киритишни назарда тутади.
Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири А.Абдухакимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р.Шаабдурахманов)
ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев):
а) спорт менежментини (бошқарувини) тубдан такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин. Бунда:
уч ой муддатда катта тўртлик (“big four”) аудиторлик ташкилотларидан бирини жалб қилсин;
жалб қилинган аудиторлик ташкилоти билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув тизимининг ҳар бир бўғинини аудитдан ўтказиш чораларини кўрсин;
аудиторлик ташкилотини жалб қилиш ва аудитдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон спорт делегациясининг 2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши ва иштирок этиши харажатлари сметаси доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширсин;
2022 йил 1 июлга қадар жисмоний тарбия ва спорт, спорт федерация (ассоциация)ларининг бошқарувини такомиллаштириш, шу жумладан, уларда ўзини ўзи молиялаштириш тизимини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин;
б) Мақсадли кўрсаткичлардаги олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича дастурларда спортчиларнинг иштирокини таъминласин,
бу борада спорт федерациялари (ассоциациялари)нинг фаолиятини самарали ташкил этсин;
в) икки ой муддатда спорт федерация (ассоциация)лари раҳбарлари вакант лавозимларини тўлдириш, шунингдек, паст натижаларни кўрсатган, ажратилган бюджет маблағларидан самарали фойдаланмаган
ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўйган федерация (ассоциация)лар раҳбарлари лавозимларига янги номзодлар бўйича таклиф киритсин;
г) спорт федерация (ассоциация)лари раҳбарлари билан биргаликда Мақсадли кўрсаткичлардаги дастурларда қатнашиш ва лицензияларни қўлга киритиш бўйича масъул эканлиги белгилансин.
Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири А.Абдухакимов ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р.Шаабдурахманов) спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда 2024 йилдаги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш жараёнида қуйидагиларни амалга оширсин:
икки ой муддатда аҳоли ўртасида гендер тенглик тамойилларини “маҳаллабай” тизими асосида таниқли спортчилар иштирокида тарғиб қилиш дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун талабгорлар ўртасида аёл спортчилар улушини ошириш чораларини кўрсин. Бунда, уларнинг эркак спортчилар сонидан фарқи +/-3 фоизгача бўлишини таъминласин;
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олимпия захиралари спортчиларини тайёрлашга ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида аёллар учун қабул квоталарини ошириш чораларини кўрсин;
мамлакатимиз спортчиларини тайёрлашда гендер тенгликни таъминлаш бўйича бошқа зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири А.Абдухакимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р.Шаабдурахманов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев) тегишли вазирлик,
идора ва ташкилотлар билан биргаликда мазкур қарорга 4-иловага мувофиқ бириктирилаётган спорт базаларидан спорт федерация (ассоциация)лари томонидан эркин ва доимий равишда фойдаланилишини, зарур шарт-шароитлар (электр энергияси, газ, сув, таъмирлаш ишлари) яратилишини таъминласин. Бунда, ушбу чора-тадбирлар спорт базаларини балансда сақловчиларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
миллий терма жамоалар спортчиларининг йил давомида доимий узлуксиз ўқув-машғулот йиғинлари, халқаро мусобақа ва турнирларда мунтазам иштирокини таъминлаш, малакали маҳаллий ва хорижий тренерлар ҳамда бошқа мутахассисларни жалб қилиш;
миллий терма жамоаларнинг ўқув-машғулот, мусобақа ва турнирларга тайёргарлик жараёнига илғор инновацион, илмий-методик технологияларни жорий этиш ҳамда спортчиларни тиббий ва фармакологик таъминлаш, уларда спортчиларнинг иштирокини даврида илмий жиҳатдан таҳлил қилиш бўйича мутахассислар (тренерлар, шифокорлар, физиологлар, диетологлар, илмий таҳлилчилар ва бошқалар) гуруҳларини ташкил этиш;
2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш дастури (кейинги ўринларда – Дастур) бажарилишини тизимли таҳлил ва мониторинг қилиш, масъул вазирлик, идора ва ташкилотларга кўмак бериш ва методик ёрдам кўрсатиш, кўрилаётган чоралар натижалари, миллий терма жамоаларнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлиги аҳволи, Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича асосли таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиб бориш;
манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда спорт федерация (ассоциация)ларини жалб қилган ҳолда спорт базаларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда уларни замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш, шунингдек, миллий терма жамоаларни тайёрлаш учун қулай ижтимоий, маиший ва моддий шароитлар тайёрлаш бўйича ишларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этишни таъминласин.
бир ой муддатда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида спорт федерация (ассоциация)ларига тегишли шарт-шароитлар яратиш учун уларни вазирлик, идора ва йирик ташкилотларга бириктирсин, шунингдек, ушбу ташкилотларнинг аниқ вазифаларини белгиласин;
Олимпия ва Паралимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш учун зарур бўладиган бюджет, бюджетдан ташқари, шунингдек, ҳомийлик маблағлари миқдорини кўриб чиқсин ва белгиласин;
Дастурда назарда тутилган ҳамда манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг зиммасига юклатилган вазифа ва топшириқлар ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин, Дастурга мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиш ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриб борсин;
бир ой муддатда Республика комиссиясининг кенгайтирилган биринчи йиғилишини ташкиллаштирсин. Бунда, мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, спортга давлат томонидан берилаётган эътибор, вазифаларни сўзсиз бажариш зарурлиги, паст натижа кўрсатган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши ҳақида етказилсин;
икки ой муддатда спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш жараёнида (мусобақаларни ҳар бир босқичда ўтказиш, спортчиларни саралаб олиш, тренерларни жалб қилиш, спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш, норматив ва имтиҳонларни топшириш ва бошқалар) коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши аёвсиз курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқласин ва амалиётга жорий қилсин.
а) Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан келишилган ҳолда икки ой муддатда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига миллий терма жамоа спортчиларининг сифатли тайёргарлик кўришини таъминлаш мақсадида Мақсадли кўрсаткичлар бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда, қуйидагилар назарда тутилсин:
спорт базаларининг бюджетдан ташқари ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан қурилиши, қайта қурилиши, капитал таъмирланишини таъминлаш, уларнинг тўлиқ ишлатилиши учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари, шу жумладан, автотранспорт воситалари билан таъминлаш;
Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоа спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассисларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг маиший шароитларини яхшилаш;
Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган ҳудудий терма жамоа спортчилари, тренерлари ва бошқа спорт мутахассисларининг республика ва халқаро спорт тадбирлари ҳамда ўқув-машғулот йиғинларида узлуксиз иштирокини таъминлаш;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5924-сон Фармони билан устувор, истиқболдаги, ривожланаётган спорт турларига ихтисослаштирилган туман (шаҳар)ларда мазкур Фармон билан белгиланган тегишли спорт турларини ривожлантириш
ва оммалаштириш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин;
в) жойларда олимпия ва паралимпия спорт турларини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш, услубий қўллаб-қувватлаш ва мониторинг қилиш мақсадида спорт федерация (ассоциация)ларининг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этсин, шунингдек, уларнинг молиявий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашсин;
г) жойлардаги раҳбар кадрлар орасидан номзодларни спорт федерация (ассоциация)лари ҳудудий бўлинмаларининг раҳбари лавозимига тавсия этиш чораларини кўрсин.
Туризм ва спорт вазирлиги олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича федерация (ассоциация)лар томонидан хориждан олиб келинаётган спорт анжомлари, жиҳозлари, ускуналари, сунъий спорт майдонлари ва уларнинг ёрдамчи ускуналари (шу жумладан, махсус машғулот тренажёрлари, замонавий илмий технология воситалари), махсус спорт кийимлари (экипировкалар), компьютер техникаси, мультимедиа маҳсулотлари, спорт тиббиёти жиҳозлари, тиббий биологик ва фармакологик препаратларнинг мақсадли ишлатилиши ва хавфсизлиги устидан доимий қатъий назорат ўрнатсин.
Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов) мазкур бандга асосан хориждан олиб келинадиган товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган божхона божи суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Давлат бюджетига ундирилишини таъминласин.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси маблағлари ҳисобидан спортчи ва тренерларга Республика комиссияси томонидан белгиланадиган миқдорда стипендия кўринишида ҳар ойда тўланадиган тўловлар тайинланади;
миллий терма жамоалар спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассислари учун ҳар ойлик стипендиялар, бир марталик тўланадиган пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ва бошқа ёрдам кўринишида олинадиган тўловлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди ва уларга ижтимоий солиқ ҳамда суғурта бадаллари ҳисобланмайди.
а) спортни молиялаштириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиб, ушбу жараённинг шаффоф бўлиши ҳамда сарфланган маблағларнинг натижадорлигига эътиборни қаратиш;
б) Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг самарадорлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва спорт федерация (ассоциация)ларига Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун ажратилаётган маблағларни Ғазначилик дастури билан қамраб олиш ҳамда спорт федерация (ассоциация)ларини молиялаштириш бўйича алоҳида тартибни жорий қилиш;
в) Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё ўйинлари, нуфузли халқаро спорт мусобақалари (кубоклари) ғолиблари ҳамда совриндорлари, шунингдек, спортчиларни тайёрлаган тренерлар, шифокорлар ва бошқа спорт мутахассисларини илғор хорижий тажриба асосида рағбатлантиришнинг замонавий тизимини жорий қилиш. Бунда:
ушбу масалаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш;
ўзини намоён эта олган миллий терма жамоалар спортчилари, тренерлари, шифокорлари ва бошқа спорт мутахассисларини уй-жой билан таъминлаш;
ютқизиқсиз лотереяларни ташкил қилиш механизмларини жорий қилиш;
спортчилар, тренерлар, шифокорлар ва бошқа спорт мутахассисларининг бир йилда бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш курсидан бепул фойдаланишнинг аниқ механизмларини жорий қилиш назарда тутилади.
жорий йил якунига қадар 2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтган XXXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўришга Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар самарадорлигини ўрганиб чиқсин ҳамда таклифлар киритсин;
Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари томонидан тақдим этилган талабномалар асосида Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун зарур маблағларни ўрнатилган тартибда 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджетидан ажратилишини таъминласин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан
ҳар йили 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2021 йил 5 ноябрь