Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9-11 декабрь кунлари пойтахтимиз қиличбозлик бўйича эркаклар ўртасида Жаҳон Кубогига мезбонлик қилди.
Мазкур мусобақада спортчилардан допинг-синамалар олиш Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан амалга оширилди. Умумий ҳисобда шпага, рапира ва сабля йўналишларида жами 6 та допинг-синамалар муваффақиятли олиниб, таҳлил қилиш учун хорижий антидопинг агентлигига юборилди.
Мусобақада ўзига хос натижаларни қайд этган ҳамюртларимизни ҳам муваффақият билан табриклаймиз!