eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Дзюдо: Элбек Абдуллаев топширган допинг-синамада 4 та тақиқланган модда аниқланди ва спортчи 4 йилга дисквалификация қилинди

Дзюдо бўйича 2021 йил декабрь ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида 2-ўринни қўлга киритган спортчи Элбек Абдуллаевдан мусобақа даврида допинг-синама олинган. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси +100 кг вазндаги спортчи топширган допинг-синамасида тақиқланган моддалар борлиги аниқланди.

Терма жамоа аъзоси ҳисобланган спортчидан бир эмас 4 та Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан тақиқланган рўйхатга киритилган Тестостерон, Анастрозол, Болденон ва Оксандролон моддалари аниқланган. Ушбу моддалар, экзоген (ташқаридан организмга киритилган) Анаболик андроген стероидлар ҳисобланади.
Спортчи Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидаларининг 2.1-моддасида кўрсатилган антидопинг қоидабузарлигини содир этган.
Шундай қилиб, Элбек Абдуллаев 2022-йил 3-март куни Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Ахлоқ бўйича комиссиясининг қарорига кўра 4 йил муддатга дисквалификация қилинди. Дисквалификация даври  2022-йил 3-мартдан 2026-йил 2-мартга қадар этиб белгиланди.
Э.Абдуллаев дисквалификация даври  тугаганга қадар Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидаларининг 2.1-моддасига асосан, терма жамоа таркибида халқаро ва миллий тоифадаги мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларидан четлаштирилади.

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати

 

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш