Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ўз соҳа фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини тушунтириш, жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича зарур ишларни ташкил этиши белгиланган.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг “Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги 2022 йил 15 августдаги ЎРҚ-789-сонли ҳамда“Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 2022 йил 17 августдаги ЎРҚ-790-сонли Қонунлари қабул қилинганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлигида мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.Ушбу Қонунлар мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини кенг тушунтириш мақсадида Агентлик аппарат ходимларига кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди.