2021 йил якунларига кўра допинг сабабли Олимпиада медалларидан маҳрум этилган давлатлар ичида Россия биринчи ўринда турибди. Ушбу давлат спортчиларидан 2021 йилгача 51 та олимпиада медаллари тортиб олинган.
Иккинчи ўринда эса Украина ва Беларусия терма жамоалари кетма-кетликда жойлашган. Ушбу давлат вакилларидан 11 нафар спортчи Олимпиада медалларидан маҳрум қилинган.
Қўшниларимиз қозоғистонликлар эса 9 нафар спортчи билан тўртинчи ўринда боришмоқда.
Шу ўринда яна бир статистик маълумотни айтиб ўтмоқчимиз, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (ВАДА)нинг 2021 йил статистик ҳисоботига кўра, Ҳиндистон допинг аниқланган спортчилар сонига кўра жаҳонда учинчи ўринга чиқди. Дунёнинг 17% допингчилари айнан шу мамлакатнинг фуқароларидир. Олдинда фақат Россия (19 фоиз) ва Италия (18 фоиз).
2022 йил янгиланган рўйхат билан кейинги материалларда таништирамиз.
Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати