eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Андижонда «Спортда допингга қарши курашиш муаммолари» мавзусида антидопинг ўқув-семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги ҳудудларга борган ҳолда антидопинг ўқув семинарларини ўтказиб келмоқда.

Навбатдаги семинар Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ўтказилди. Мазкур семинарда агентлик ходимлари томонидан «Спортда допингга қарши курашиш муаммолари» мавзусида бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси тасарруфидаги спорт таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ва мураббийлар иштирок этишди.

Семинар давомида спорт тиббиёти ходимлари ҳамда тренерлар томонидан спортчиларни юқори натижаларга эришишлари учун қандай витаминлар истеъмол қилиниши керак эканлиги, спортчилардаги ўзгаришларга қай тарзда илмий жиҳатдан ёндашиш зарурлиги, допинг офицерлари томонидан қайси вақтда спортчилардан допинг тест олиниши ҳамда ADAMS платформасига киритилган спортчилар ўз вақтида профилларини тўлдириб боришлари лозимлиги тушунтирилди.

 

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш