Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги халқаро ва мамлакатимизда спорт соҳасида фаолият олиб бораётган ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бу орқали иш самарадорлигини ошириш мақсадида қатор учрашувлар ташкил қилиб келмоқда.
Шундай учрашувлардан бири Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасида бўлиб ўтди. Учрашувда томонлар мамлакатимиздаги футбол клублари ўртасида антидопинг тарғиботини олиб бориш, уларга допинг ҳақида тўлиқ тушунча бериш, футбол мураббийлари ва шифокорлари иштирокида ўқув курсларни ташкил қилиш бўйича фикр алмашишди.