Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги томонидан ишлаб чиқилган режа график асосида республика бўйлаб антидопинг малака ошириш курслари ўтказилмоқда.
Жумладан, уч кун давомида Тошкент вилояти Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида спорт шифокорлари ва мураббийлар иштирокида 24 соатлик малака ошириш курси бўлиб ўтди.
Курс якунида 36 нафар мутахассислар антидопинг курсини якунлаганлиги тўғрисида сертификатлар билан тақдирланишди.