Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–149-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорда Агентликка қатор вазифалар юклатилган. Жумладан, федерация ва ассоциациялар спортчилари учун антидопинг ўқув семинарларини ўтказиш шулар жумласидандир. Айни кунларда Тошкент шаҳрида футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишмоқда. Агентлик ходимлари томонидан футболчиларга антидопинг ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда мутахассислар спортчиларга машғулот ва машғулотдан ташқари холларда истеъмол қилаётган қўшимча озуқалари ва дори маҳсулотлари таркибида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан тақиқланган рўйхатга киритилган моддалар бўлмаслигига ишонч ҳосил қилишлари бўйича ҳам алоҳида тушунтиришлар берилди.