2022 йил 14-23 октябрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик армрестлингчи Ивиязи Кудратуллодан мусобақа даврида олинган допинг синамада тақиқланган модда борлиги аниқланган.
Спортчининг анализ натижаларида 19-норандростерон S1 анаболик андроген стероид борлиги маълум бўлган. Ушбу модда мусобақа даврида ва мусобақадан ташқари даврда тақиқланган моддалар туркумига киритилган бўлиб, оқсиллар ҳосил бўлишини ортириб, аминокислоталарни ўзлаштирилишини яхшилайди.
ШундайқилибспортчиИвиязиКудратуллоБутунжаҳонармрестлингфедерациясинингқароригамувофиқ 4 йилмуддатгадисквалификацияқилинди. Эслатма! Антидопингқоидаларинибузганспортчилар, мураббийлар, шифокорларвабошқашахсийтаркибвакиллариучунжазомуқаррардир!.