Франция полицияси олимпиада чемпиони Тауфик Махлуфи иши бўйича тергов олиб бормоқда. Полиция Париждаги Миллий спорт институтида (INSEP) топилган допинг препаратлари Махлуфига тегишлилигини аниқламоқда. Сентябрда INSEP да ўтказилган тинтув давомида полициячилар шприцлар ва инъекция учун мўлжалланган дори воситалари мавжуд спорт сумкасини топишган. Худди шу сумкада Махлуфининг хужжатлари ҳам бор эди. Эслатамиз, Т.Махлуфи – 1500 м масофага Лондон-2012 олимпиада чемпиони, икки карра Рио-2016 кумуш медали совриндори, 2019 йил жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби.