Бугун, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан ташкил этилган “WADA TUE virtual Symposium«да тақиқланган моддалардан даволаниш мақсадида фойдаланиш учун рухсатномалар олиш бўйича йиллик йиғилиш бўлиб ўтди.
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган анжуман бу йил пандемия сабабли онлайн шаклда ўтказилди. Мазкур йиғилишда 170 дан ортиқ давлатлардан 800га яқин вакиллар иштирок этишди (миллий антидопинг агентликлари, антидопинг лабораториялари, халқаро федерациялар мутахассислари).
Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори Нодиржон Турсунов ҳам бевосита иштирок этди ва ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.
Мазкур йиғилишни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад бу сафар COVID-19 пандемияси даврида хасталанган спортчиларни даволашда тақиқланган дори воситаларидан фойдаланишнинг миқдори, жумладан спорт турлари бўйича тақсимланиши масалалари кўриб чиқилди ва аниқ таклиф ҳамда тавсиялар берилди.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим, ўтган йил давомида турли касалликлар бўйича спортчилар томонидан тақиқланган моддалардан даволаниш мақсадида фойдаланиш учун рухсатномалар олиш бўйича йўлланган мурожаатлар 4.5 баробар ортгани, берилган рухсатномалар сони эса деярли ўзгармагани, яъни, спортчилар тақиқланган моддалардан етарли даражада асоссиз фойдаланишга уринишларидан дарак бермоқда.
ЎзМAДА
Матбуот хизмати