eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Допинг ҳақида нималарни биласиз?

Допинг инглизча «dope» сўзидан олинган бўлиб, «қўзғатувчи гиёҳ» деган маънони билдиради.

Мусобақа муваффақиятларини ва спорт натижаларини ошириш мақсадида Организмга ёд моддаларни одатдан юқори миқдорда ва турли йўл билан сунъий ва ноҳақ равишда спортчи организмга юборилган моддага – допинг дейилади.

Инсон организмининг фаолиятини сунъий қўзғатувчи воситалар допинг модда ёки услуби ҳисобланади. Допингни инсон организмига кўрсатадиган таъсирлар ҳам мавжуд.

Булар:

– тизимлар фаолиятини тежамсиз сарфлаш;

– турли патологик ҳолатларни вужудга келтириш;

– юкламалардан кейинги таъсирни кучайтириш;

– тизимлар фаолиятини сунъий қўзғатиш;

– жисмоний ўта зўриқиш.

Қисқа муддатга тизимлар фаолияти ошиб, сўнг кескин сусайиши ва жисмоний ишчанликнинг пасайиши допинг воситаси таъсирининг хусусияти ҳисобланади. «Спортда қўлланилиши таъқиқланган модда ва услублар рўйхати»да 9 турдаги моддалар ва 3 услубдаги гуруҳлар мавжуд.

Асосан, инсон танасида мавжуд бўлган тақиқланган моддалар яъни допингни аниқлашда сийдик ва қоннинг кимёвий таҳлилидан фойдаланилади. Допинг-назорати мусобақа жараёнида ва мусобақадан ташқари даврда асосан I-II-III- ўрин совриндорларида амалга оширилади. Допинг биринчи марта аниқланган тақдирда спортчига нисбатан 4 йилгача муддатга мусобақалардан четлатиш (дисквалификация) чораси қўлланилади. Допинг таъсирида спортчи организмининг юрак-қон томир, асаб ва эндокрин тизими кўпроқ зарарланади.

Тақиқланган биологик моддалар Миллий антидопинг агентлиги томонидан қатъий назоратга олинганди ва бунинг учун кодекс ҳам қабул қилинган. Бутунжаҳон Антидопинг агентлиги томонидан ишлаб чиқилган кодексга асосан у ёки бу чоралар кўрилади. Булар жаримадан бошлаб, кўпинча спортдан муайян муддатга четлатиш ёки умрбод спортдан четлатиш жазоси билан якунланади.

Биологик фаол қўшимчалар озуқа сифатида истеъмол учун рухсат берилган маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш инсон саломатлиги учун хавфли эканлигини мутахассислар томонидан таъкидланади.

Спорт озуқаларини энг катта муаммоси улар дори-дармон деб ҳисобланмайди. Шунинг учун бундай воситалар озиқ-овқат дўконлари, бозорлар ва дорихоналарда сотилади.

Маҳсулотларни асосан инсонлар ўзлари қидириб топишмайди, аксинча ўзгаларнинг тавсияси билан сотиб олишади ва истеъмол қилишади. Бу моддаларнинг фойдали томонлари ҳам бор албатта, лекин асосан инсон танасининг ташқи ва ички томондан зарарланишига олиб келади.

Эслатма! Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар ва бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!.

ЎзМАДА

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш