eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Америкалик олимлар мутлақо янги допинг-тестлаш ғоясини эълон қилишди

Жорий ҳафтада бутунжаҳон антидопинг соҳасида ҳақиқий янгилик бўлди десак муболаға бўлмайди.

Флорида инновациялар ва илмий-текшириш марказининг бир гуруҳ олимлари илмий анжуман доирасида ўз ихтироларининг тақдимотини ўтказишди.

Бу спортчи организмида тақиқланган стероидларнинг заррача қолдиқларини, шу жумладан «дизайнерлик», яъни доналаб яратиладиган ва кўпинча допинг-назоратида топилиши мураккаб бўлган стероидларни аниқлаш имкониятига эга махсус асбоб-ускунадир.

Янги асбоб-ускуна стероидлар молекулаларини шундай парчалайдики, эндоген (яъни организмда табиий ишлаб чиқиладиган) стероидларни экзоген (яъни сунъий) стероидлардан осон ажратиб олади ва допинг моддаларнинг молекуляр формулаларини олдиндан башорат қила олади. Эндиликда у ёки бу стероидни аниқлаш учун унинг кимёвий формуласини олдиндан билиш шарт эмас бўлиб, ихтиро қилинган асбоб-ускуна моддаларнинг қайси бири допинг қайсиниси тақиқланмаганлиги тўғрисида хулоса чиқариб беради.

Ихтирочиларнинг фикрига кўра, мазкур асбоб-ускуна ёрдамида охирги йилларда кенг ривожланган дизайнерлик стероидлар бозорини йўқ қилишга ёрдам беради.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш