Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари қиличбозлик бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи Осиё-Океания саралаш мусобақаси ўтказилди.
Ушбу халқаро мусобақа жараёнларини бевосита кузатиш ҳамда допинг назоратини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ходимлари ҳам 2 кун мобайнида фаолият олиб боришди.
Допинг назоратини ўтказиш жараёнида спортчилар билан суҳбатлар ҳам ўтказилди ва керакли тавсиялар берилди.
Алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим, Ўзбекистон Волонтёрлар ассоциациясидан саралаб олинган волонтёр ёшлар мазкур мусобақада допинг-назоратчи ёрдамчиси сифатида амалиёт ҳам ўташди.
ЎзМАДА
Матбуот хизмати