eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Халқаро паралимпия қўмитаси ҳам Россияга тақиқ қўйди

Халқаро паралимпия қўмитаси Японияда бўлиб ўтадиган Токио-2020 ва Пекин-2022 ўйинларида Россия паралимпия қўмитасининг тўлиқ номидан фойдаланишни тақиқлади.

Олий спорт арбитраж судининг 2020 йил декабрь ойидаги қарорига кўра, россиялик спортчилар Олимпия ва Паралимпия ўйинларида миллий байроғи ва мадҳиясисиз иштирок этиши айтиб ўтилганди.

Россиялик спортчи ва расмий вакиллар Паралимпия ўйинларнинг очилиши ва ёпилиш маросимларида ҳамда мусобақалар давомида Россия паралимпия қўмитасининг номидан фақат қисқартирилган шаклда, яъни РПҚ (RPC) кўринишида фойдаланиши мумкин эканини таъкидлади. Шунингдек, спортчиларни тақдирлаш маросимида Россия давлат мадҳиясининг ўрнига П.Чайковскийнинг куйлари янграйди.

Қолаверса, спортчи ва расмий вакиллар фақат Халқаро паралимпия қўмитаси томонидан тасдиқланган нейтрал спорт кийими ва пойабзалларида иштирок этишлари мумкин бўлади. Буларда Россия байроғи, герби ёки бошқа рамзларини акс эттириш ман этилиб, фақат Халқаро паралимпия қўмитасининг расмий эмблемаси бўлишига рухсат берилади. «Россия» сўзи умуман кўриниши тақиқлаб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, бу каби қатъий чоралар Россия спортчилари ва расмийларининг бир қатор допинг можароларида айби тасдиқланганидан сўнг киритилганди.

ЎзМАДА

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш