eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Федерация вакилларига допинг ҳақида тушунчалар берилди

Хабарингиз бор Токио-2020 Олимпия ўйинлари ҳам аста секинлик билан яқинлашиб келмоқда. Мазкур нуфузли мусобақада иштирок этувчи терма жамоалар таркиби ҳам шаклланиб, машғулотлар жиддий олиб борилмоқда.

Албатта, спортчиларда машғулот ҳажмининг ортиши сабабли турли хил чарчоқлар пайдо бўла бошлайди. Танага «куч» йиғиш учун эса тақиқланган моддаларни билиб ёки билмасдан истеъмол қилаётганлар ҳам учраб турибди.

Спортчилар мана шундай тақиқланган моддалардан ҳоли бўлиш ва ундай иллатлардан йироқ бўлишлари учун эса албатта мутахассисларнинг тавсиялари даркор.

Бугун доимий анъанани давом эттирган ҳолда, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари Ўзбекистон Регби федерациясида бўлишди ва у ерда терма жамоа спортчилари, жамоа шифокори ва мутахассислар учун «Допинг тўғрисида тушунча, допинг истеъмолининг салбий оқибатлари» мавзусида ўқув семинар ўтказишди.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мутахассисларга юзланишди ва керакли жавобларни олишди. Бундай ўқув семинарлари йил давомида турли федерация ҳамда ассоциацияларда ўтказиб келинмоқда ва бу борадаги амалий ишлар йил якунига қадар давом этади.

Алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз, 2021 йил учун «Спортда қўлланилиши таъқиқланган моддалар ва услублар рўйхати» ҳам мавжуд бўлиб, мазкур рўйхат билан расмий веб-сайтимиз орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Эслатма! Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар ва бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!.

ЎзМАДА

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш