eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

“Спортчидан допинг синамалар олиш” мавзусида навбатдаги семинар ўтказилди

Дунё спорт байрами ҳисобланган Олимпиадага ҳам оз фурсат қолмоқда. Ушбу нуфузли турнирда ҳар бир давлат спортчилари жиддий тайёргарлик кўришади ва мамлакат байроғини юксакларга кўтариш учун бор имкониятларини ишга солишади.

Албатта, халқаро ва ички мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаш яхши лекин спортда мумкин бўлмаган йўллар билан ғолибликни қўлга киритаётган “иқтидорли” спортчилар ҳам йўқ эмас.

 Юртимизда ҳам бу борада ноқонуний йўллар билан ғалабаларга эришиб келаётган спортчилардан тақиқланган моддаларни аниқлаш ва спортчиларга тушунтиришлар бериш мақсадида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги фаолияти йўлга қўйилган ва агентликнинг Антидопинг таълим дастурлари бўлими ходимлари томонидан ўқув-семинарлар ўтказиб келинмоқда.

Спортчилар тақиқланган моддалардан ҳоли бўлиши ва ундай иллатлардан йироқ бўлишлари учун эса албатта мутахассисларнинг тавсиялари даркор. Анъанани давом эттирган ҳолда, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари кеча пойтахтимизда жойлашган Республика олимпия захиралари коллежида машғулот олиб бораётган сув спорти бўйича терма жамоа аъзолари билан “Спортчидан допинг синамалар олиш” мавзусида семинар ўтказишди.

Seminar davomida sportchilar o'zlarini qiziqtirgan savollariga mas'ullar tomonidan javoblar olishdi.

Эслатма! Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар va бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!.

ЎзМАДА

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш