eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Россиянинг 2014 йилдан бери давом этаётган допинг-можароларидаги найранглари (фейклари) ҳақида биласизми?

Россия спортидаги допинг жанжалларини ёритишда ва айниқса уларни яширишда ёлғон маълумотларни ошкора этиш амалиёти афсуски аллақачон Россия давлат оммавий ахборот воситаларининг “ташриф қоғози”га айланиб улгурди.

Қуйида мана шу ОАВлар томонидан энг кенг тарқатилган найранг фейклари ҳақида сўз боради.

 1. Допинг билан боғлиқ барча айбловлар – бу сиёсатдан бошқа нарса эмас (Ғарбнинг Россия муваффақиятларини кўролмаслиги, Қрим учун олинаётган қасос, Россияни бўйсундиришга уринишлар, машҳур россиялик спортчиларни йирик спорт мусобақаларидан четлаштириш В.х.к).

 Бу фейкнинг бирданига бир нечта заиф жойлари мавжуд:

Биринчидан. Россиялик спортчилар билан боғлиқ допинг жанжаллар 2014 йилдан анча аввал, яъни 2002 (енгил атлетикачилар Лазутина ва Даниловалар иши), 2009 (биатлончилар Ахатова, Юрьева ва Ярошенколар иши), 2008 ва 2012 (Балахничев бошчилигидаги яна бир катта гуруҳ енгил атлетикачилар иши) йиллардаги допинг-шармандаликлардир.

Иккинчидан. Россия спортига нисбатан санкциялар ортида Ғарб эмас, балки бутун жаҳон турибди. Бу борадаги барча қарорларни Халқаро олимпия қўмитаси, Халқаро паралимпия қўмитаси ва халқаро федерациялар қабул қилишмоқда.

Учинчидан. На Ғарб, на жаҳон ҳамжамияти ўз санкциялари сиёсий тусга эгалигини ҳеч қачон яширишмаган ва очиқ ойдин баён этишган. Масалан, ўз вақтида ЖАР, Югославия ёки Кувайтга нисбатан қўлланилган санкцияларнинг ҳақиқий сабаблари беркитилмаган ва аниқ кўрсатилган.

Тўртинчидан. Ушбу допинг-можароларда сиёсат бўлса ҳам, у фақат россияликлар манфаати учун қўл келади, чунки биронта халқаро спорт ташкилотига на ортиқча муаммо, на спорт рақобатини камайиши, на даромад бозорини торайиши керак.

 2. Допинг-тизими давлат миқёсидаги тизим бўлмаган, уни Геннадий Родченковнинг ўзи бошқарган!

 Ричард Маклареннинг ҳисоботида келтирилган “давлат допинг-тизими” ҳақидаги тушунча Россия ҳукумат вакиллари учун энг оғриқли зарба бўлди десак муболаға бўлмайди. Лекин бу айни ҳақиқат. Допингни истеъмол қилиш ва уни яшириш режасида муҳим вазифани Россия спорт вазирлиги муҳим ўрин тутган. Режанинг амалда бажарилишини эса бевосита спорт вазирининг ўринбосари О.Нагорных бошқариб, уни ўша даврдаги спорт вазири В.Мутко назорат қилгани мутлақо исботланган.

  1. Россиянинг барча ташвишларининг сабабчиси Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ва унинг олиб бораётган сиёсатидир.

 Юқорида таъкидлангганидек, Россия спортига нисбатан барча санкциялар фақат Халқаро олимпия қўмитаси, Халқаро паралимпия қўмитаси ва халқаро федерациялар қарорларига асосан қўлланилади. WADA хатто назарияда ҳам бу жараёнларга таъсир кўрсатолмайди, чунки Бутунжаҳон антидопинг кодексига кўра, допинг қоидабузарликларни ўрганиш ва жазолаш вазифаси WADA эмас, балки Халқаро олимпия қўмитаси, Халқаро паралимпия қўмитаси ва халқаро федерациялар зиммасига юклатилган. Шунчаки Россия Халқаро олимпия қўмитаси, Халқаро паралимпия қўмитаси ва халқаро федерациялар билан муносабатларини бузмаслиги ва жаҳон ҳамжамияти олдида ўзининг “юзини” сақлаб қолиши учун уларни айбламасдан ва улар билан курашмасдан, WADA ни “асосий душман” деб эълон қилишни афзал деб билган. 

  1. WADA Америка Қўшма Штатлари (Ғарб, англосакслар) томонидан назорат қилинади.

Ушбу ёлғон юқоридагиси билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бири бирисиз ҳеч қандай маънога эга бўлмай қолади. Фейкчиларнинг мақсади оддий инсон миясида “Россияни Америка Қўшма Штатлари томонидан тўлиқ назоратга олинган ва АҚШнинг барча буйруқларини ўша зағоти бажарадиган WADA қийноққа солмоқда” деган фикрни яратишдир.

Лекин, гап шундаки, АҚШ ҳам, англосакслар ҳам бошқа давлатлар сингари WADA Ижроқўмида бир хил овозга эга бўлиб, ташкилот раҳбариятининг асосий қарорлари бир овоздан қабул қилинади, бу эса ўз навбатида, допинг муаммоларига нисбатан давлатларнинг умумий ёндашуви мавжудлигидан дарак беради.

Ундан ташқари, яқинда “кенг майдонга” чиққан АҚШ ва WADA ўртасидаги келишмовчилик бу фейкнинг умуман асоссизлигини исботлади. Ҳақиқатан ҳам жуда қизиқ-ку – WADAни тўлиқ “назорат қилувчи” АҚШ, унинг олиб бораётган сиёсатидан норози бўлиб, аъзолик бадалини тўлашдан бош тортишга уринса?

  1. Геннадий Родченков – руҳий касалликка чалинган гувоҳ.

 Рақибни руҳий хасталикда айблаш – диссидентлар билан курашиш бўйича шўроларнинг эски амалиётидан қолган усулдир. Ҳақиқатда эса Москва антидопинг лабораториясининг собиқ  директори Геннадий Родченков тиббий кўриклардан ўтиб, унда руҳий касалликлар аниқланмаган. У соппа-соғ фан доктори, профессор, тегишли илмий ҳамжамиятларда таниқли олимдир. Ҳар холда ақлдан озган шахсга антидопинг лабораториясини бошқаришни, айниқса мамлакатда бўлиб ўтиши режалаштирилган Сочи-2014 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари олдидан ҳеч ким ишониб қўймаса керак. Буниси ҳам майли, руҳий хаста киши уч марта давлат мукофоти билан тақдирланганлигини қаерда эшитгансиз!?

Родченков берган маълумотларга кўра, допинг-синамаларини таҳлил қилиш учун яроқсиз ҳолатга келтириш учун уларга ўта юқори миқдорда тузлар аралаштирилган. Бу эса аниқ спортчиларнинг тоза пешобини ҳамда улар топширган синамаларининг махфий кодларини билиш керак бўлган, яъни бу ҳолат “тасодифан” вужудга келиб қолмайди. 

  1. Хорижий спортчилар касаллик сабабли расмийлаштирган тиббий рухсатномалар ёрдамида кенг кўламда допинг истеъмол қилишади.

Тиббий рухсатнома – барча хасталанган спортчилар учун зарур ва расмийлаштирилиши бирдек қийинчилик туғдирмайдиган, лекин спортда жиддий афзаллик бермайдиган имкониятдир.

Агар спортчи ҳақиқатда касал бўлиб, у ёки бу тақиқланган дори воситасини даволаниш мақсадида истеъмол қилишга мажбур бўлса, тақдим этилган тасдиқловчи тиббий ҳужжатлар асосида унга халқаро федерациялар томонидан вақтинча рухсат берилади. Бунда тақиқланган дори воситасининг дозаси даволаш учун мўлжалланган одатий дозадан ошгани спортчи томонидан топширилган допинг-синамасида аниқланган тақдирда, у жазоланади.

ЎзМАДА

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш