eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

WADA намойиш этган “DCO CENTRAL” мобил иловада спортчилар учун қандай қулайликлар мавжуд?

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) «DCO CENTRAL» янги мобил иловани ишга туширмоқда.

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги анчадан бери кутилаётган «DCO Central» мобил иловасини тез кунларда ишга туширади. Ушбу иловани бепул юклаб олиб, ундан допинг-синамаларни йиғиш жараёнида Apple Store ва Google платформаларида фойдаланиш мумкин бўлади.

Энди допинг-офицерлар (DCO) томонидан допинг-назоратининг анъанавий қоғоз шаклида расмийлаштиришдан тўлиқ воз кечиб, керакли маълумотларни онлайн ва офлайн тартибда хавфсиз ва тезкор йиғиш учун  қулай имконият яратилди.

“Сўнги йилларда ADAMS тизими янада такомиллаштирилиб, унинг таркибида “Athlete Central” ва “Testing Center” каби иловалар жорий этилди. Мазкур янги модуллар дунё бўйлаб минглаб спортчилар ва бошқа манфаатдор томонлардан илиқ кутиб олинди. Ўйлаймизки, бутунжаҳон антидопинг ҳамжамияти бу юқори сифатли илованинг жорий этилишини ҳам  қўллаб-қувватлайди”, - деди WADA бош директори Оливье Нигглин.

“DCO Central” мобил иловасининг хусусиятлари нималардан иборат?

1. Допинг-назоратининг соддалаштирилган шакллари қўлланилади;

2. Маълумотлар ADAMS тизимида реал вақт тартибида автоматик синхронизация қилинади;

3. Допинг-назоратининг ҳар бир босқичида натижаларга ишлов бериш тезлиги ва самарадорлиги ошади;

4. Спортчиларга тегишли шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш янада кучаяди;

5. Илова Android ва IOS платформаларида онлайн ва офлайн тартибда ишлайди.

Ҳозирда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳам “DCO Central” мобил иловасини миллий допинг-офицерлар амалий фаолиятига жорий этиш бўйича ишларни олиб бормоқда. Тез орада мамлакатимизда ҳам мазкур иловадан самарали фойдаланиш йўлга қўйилади. Бу эса албатта анчайин қулайликларни яратиб беради.

 Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш