Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги 2018 йилдан ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, шу кунга қадар бир нечта мамлакатлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Олдинлари халқаро семинарлар ва ўқув-машғулотлар анъанавий тарзда ўтказилган бўлса, ҳозирда бутун дунёда ҳукм сураётган пандемия сабабли бундай тадбирлар онлайн ўтказилаётир.
Шундай семинарлардан навбатдагиси онлайн ташкил этилмоқда. Жорий йилнинг 21-22 май ҳамда 29-30 май кунларига режалаштирилган халқаро онлайн семинар шулар жумласидандир. “Turciw antidoping commision” томонидан ташкил этилган мазкур семинарда Туркия антидопинг агентлиги ва RADACO (Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) антидопинг агентликлари ҳам ўз таклифлари билан иштирок этишмоқда.
Навбатдаги семинарни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад миллий антидопинг агентликларида фаолият олиб бораётган ходимларни малакасини янада ошириш ва янги инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш усулларини ўргатиш ва амалиётга татбиқ қилишга қаратилган.