Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 1961 йил 24 май куни Тошкент шаҳрида туғилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги Абдулла Нигматовични самимий муборакбод этади ҳамда мустаҳкам соғлик, тинчлик-омонлик, бахт-саодат, масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятига янги зафарлар тилайди.