Тўрт йилликнинг энг катта спорт байрами дея эътироф этиладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига ҳам оз вақт қолмоқда. Мазкур мусобақага мамлакатимизда фаолият олиб бораётган спорт федерация ва ассоциациялар ҳамда спортчилар билан бир қаторда спорт ташкилотлари жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.
Шундай ташкилотлар сафида тиним билмай иш фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
Бугун Миллий антидопинг агентлигида мазкур масалаларга бағишланган навбатдаги ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда агентлик бош директори Нодиржон Турсунов ҳамда агентлик ходимлари иштирок этишди.
Мазкур йиғилишда жорий йилнинг апрель-май ойларида режага асосан амалга оширилиши лозим бўлган иш режаларининг ҳисоботи тингланди. Ҳар бир бўлим масъул ходимлари томонидан иш режаларининг ҳисоботи тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига маълумотлар берилди.
Йиғилиш якунига кўра, олдинда турган Токио-2020 ўйинларига қадар устувор федерация ва ассоциациялар спортчи, мураббий ва шифокорларига допинг ҳақида тўлиқроқ маълумот бериш, уларга тарқатма материаллар тақдим этиш бўйича топшириқлар берилди.
Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати