eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Олимпиадага йўлланма олган спортчиларга АДАМС тизими ва допинг ҳақида тушунчалар берилди

Хабарингиз бор жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланган эди.

Мазкур қарор билан мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишларини таъминлаш ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари белгилаб берилган.

Алоҳида таъкидлаш лозим, Олимпия ва Паралимпиячиларни қўллаб-қувватлаб, уларга яқиндан кўмаклашиб келаётган ташкилотлардан бири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги ҳисобланади.

Агентлик ходимлари навбатдаги миссияни бажариш учун Миллий Паралимпия қўмитасига ташриф буюришди. У ерда олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчилар билан учрашув ўтказилди. Учрашувдан кўзланган мақсад тўрт йилликнинг энг асосий байрами ҳисобланган Олимпия ўйинлари олдидан спортчиларга керакли тавсиялар бериш. Бундан ташқари, АДАМС тизимини юритиш ва ундан тўғри фойдаланиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

Зеро, агентлик олдига қўйган асосий мақсадларидан бири мамлакатни допингндан ҳоли ҳудудга айлантириш ва ҳалол спорт рақобатини ривожлантиришга қаратилган.

Эслатма! Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар va бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш