Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги режа асосида иш фаолиятини олиб бормоқда.
Жумладан, агентлик ходимлари устувор спорт федерация ва ассоциациялар билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда спортчиларга билан учрашувлар ва давра суҳбатларини олиб боришмоқда.
Навбатдаги манзил таэквондо ВТФ бўйича Токио-2020 ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчилар бўлди. Алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим федерация спортчилари Ўзбекистон таэквондоси тарихида янги саҳифа очишди десак муболаға бўлмайди. Бунга қадар ҳеч қачон бир йўла тўрт нафар ўзбекистонлик таэквондочи Олимпиадага йўлланма қўлга киритмаган эди. Ўтган олимпия ўйинларида 3 нафардан таэквондочи қатнашган ва медаль қўлга киритилмаган. Бу сафар эса Никита Рафалович, Нигора Турсунқулова, Светлана Осипова ҳамда ёш умидли спортчи Улуғбек Рашитовлар Токио-2020 да мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Ушбу спортчиларга олдинда турган катта спорт мусобақаси олдидан допинг ҳақида тушунчалар бериш мақсадида агентлик ходимлари спортчилар билан ўқув-семинарини ўтказишди. Уларга тавсиялар ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди. Бундай семинарлар барча федерация ва ассоциацияларда давом этади.
Токиодаги Олимпиадада таэквондочиларимиз медаллар қўлга киритиб яна бир тарихий натижа қайд этишади деб ишонамиз!
Эслатма! Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар va бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!.
Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати