Миллий антидопинг агентлиги мамлакатимизда фаолият олиб бораётган федерация ва ассоциациялар билан ҳамкорлигини давом эттирмоқда.
Агентлик ташаббуси билан спортчилар иштирокида ўқув-семинарлар ўтказилиб, спортчининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари тўғрисида тушунтиришлар бериб келинмоқда.
Ушбу эзгу ишнинг амалий давоми сифатида агентлик ходимлари карате бўйича терма жамоа спортчилари билан учрашувда бўлишди. У ерда спортчилар, мураббийлар ва терма жамоа шифокорларига тушунтириш ишлари олиб борилди.
Мазкур семинарларни ўтказишдан кўзланган мақсад мамлакатни допингдан ҳоли ҳудудга айлантириш ва ҳалол спортни тарғиб қилишдан иборат.
Эслатма! Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар va бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!.
Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати