Мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишларини таъминлаш ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Шу йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам сўзимиз исботи бўлади десак муболаға бўлмайди. Паралимпиячиларга яратиб берилаётган қулаш шарт-шароитлардан келиб чиқиб спортчиларимиз ҳам мамлакат байроғини юксакларга кўтариб келмоқда. Албатта спортчиларнинг қўлга киритаётган натижаларида мураббийлар ва шифокорларнинг ўрни алоҳида.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори Нодиржон Турсунов Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида шифокорлар ва мураббийлар билан учрашди. Учрашув давомида Н.Турсунов уларга Олимпиададан олдин спортчилар билан кўпроқ мулоқотда бўлиш, уларни допингга тушиб қолишини олдини олиш бўйича ўз тавсияларини берди. Ўз ўрнида мураббий ва шифокорлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва керакли жавобларни олишди.
Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати