eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Осиё чемпионати якунланди ёхуд навбатдаги миссия муваффақиятли бажарилди

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройи мезбонлигида ўтказилган катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги самбо бўйича Осиё чемпионати якунланди.

4-6 июнь кунлари ҳақиқий спорт байрамига айланиб кетди дейиш мумкин. Қитъанинг 16 та мамлакатидан 350 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Эътиборли томони мазкур самбо бўйича Осиё биринчилиги баҳсларида спортчилардан допинг-синамаларни олиш Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига ишониб топширилди. Уч кун давомида агентлик ходимлари синамаларни олишда фаол бўлишди.

Шунингдек, мазкур Осиё чемпионати баҳсларини назорат қилиш учун Халқаро самбо федерацияси томонидан юборилган Махим Комченко томонидан ҳам агентликни иш фаолияти алоҳида эътироф этилди ва эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари деярли барча йўналишларда жамоавий баҳсларда 1-ўринни эгаллашди. Ушбу муваффақият билан самбочиларимиз ва мураббийларни табриклаймиз. Ғалабалар бардавом бўлсин!

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш