Ўзбекистон миллий антидопинг агентлиги ходимлари навбатдаги ўқув-семинарни ўтказиш учун енгил атлетика федерациясида бўлишди.
Спортчилар, спорт шифокорлари ва мураббийлар иштирок этган семинарда допинг ҳақида ва допинг-синамаларни қандай топшириш бўйича иштирокчиларга тушунчалар берилди.
Бу каби ўқув-семинарлар яқинлашиб келаётган Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган спортчилар учун айни муддао бўлмоқда.