eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

ЎзДЖТСУ профессор-ўқитувчилари билан онлайн мулоқот ўтказилди

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги мамлакатимизда ҳалол спорт, ҳалол рақобатни тарғиб қилиш билан бир қаторда спортчиларнинг соғлиғини сақлаш ва уларнинг допингсиз мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда антидопинг қоидаларининг бузилишини аниқлаш ва олдини олиш каби ишларни амалга оширади.

Агентлик ходимлари спорт федерация ва ассоциациялар билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда, спортчиларга допинг ҳақида семинарлар ўтказиб келмоқда.

Бугун Миллий антидопинг агентлиги бош директори Нодиржон Турсунов онлайн тарзда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети профессор-ўқитувчилари билан мулоқот ўтказди. Унда спортчилар тақиқланган моддаларни тасодифий истеъмолидан ҳимояланиш йўллари ҳамда допингда қўлга тушиб қолмаслик учун нималарга риоя этиш зарурлиги ҳақида тушунчалар берди.

Бу каби доимий ўтказиб келинаётган ўқув-семинарлардан кўзланган асосий мақсад спортчилар ва мураббийлар онги-шурига допинг спортга ёт иллат эканлигини сингдириш ҳамда мамлакатни допингдан ҳоли ҳудудга айлантиришга қаратилган.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш