eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Брианна Макнил 5 йилга дисквалификация қилинди ёхуд бу ўзбекистонлик спортчилар учун айни муддао

Тобора яқинлашиб келаётган 4 йилликнинг энг катта спорт байрами ҳисобланган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари олдидан спортчилар алоҳида назоратга олинган.

Жумладан, тақиқланган моддаларни истеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ва бундай ҳолат юз берган бўлса спортчига нисбатан жазо сифатида мусобақаларда иштирок этишига йўл қўймаслик чоралари қўлланилмоқда.

Шундай спортчилардан бири, 100 м масофага тўсиқлар оша югуриш бўйича 2013 йил жаҳон чемпиони ва Рио-2016 олимпиада чемпиони ҳисобланган Брианна Макнил ҳам 5 йилга дисквалификация қилинди.

Ушбу номдор спортчи  допинг-назорати давомида допинг-офицерлар ишига тўсқинлик қилгани учун жорий йилнинг январь ойида Халқаро енгил атлетика федерацияси (ВА) томонидан мусобақаларда қатнашишдан вақтинча четлаштирилган эди. Мазкур қарор қайта кўриб чиқилди ва Халқаро енгил атлетика федерациясининг Ахлоқ бўйича махсус органи (АИУ) чиқарган қарорига кўра, спортчи 2020 йил 15 августдан бошлаб 5 йил муддатга дисквалификация қилинди.

Шунга қарамай спортчи Олий спорт арбитраж судига (САС, Швейцария) апелляция аризаси билан мурожаат қилган, аммо унинг аризаси қониқтирилмади ҳамда аввалги чиқарилган қарор ўз кучида қолди.

Медаллар учун асосий даъвогарлардан бири Брианна Макнилнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этмаслигини инобатга олсак, ўзбекистонлик спортчилар учун бу қайсидир маънода медаль қўлга киритиш учун айни муддао бўлади.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш