eye

Agentlik yangiliklari

Agentlik yangiliklari

Брианна Макнил 5 йилга дисквалификация қилинди ёхуд бу ўзбекистонлик спортчилар учун айни муддао

Тобора яқинлашиб келаётган 4 йилликнинг энг катта спорт байрами ҳисобланган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари олдидан спортчилар алоҳида назоратга олинган.

Жумладан, тақиқланган моддаларни истеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ва бундай ҳолат юз берган бўлса спортчига нисбатан жазо sifatida мусобақаларда иштирок этишига йўл қўймаслик чоралари қўлланилмоқда.

Шундай спортчилардан бири, 100 м масофага тўсиқлар оша югуриш бўйича 2013 йил жаҳон чемпиони ва Рио-2016 олимпиада чемпиони ҳисобланган Брианна Макнил ҳам 5 йилга дисквалификация қилинди.

Ушбу номдор спортчи  допинг-назорати давомида допинг-офицерлар ишига тўсқинлик қилгани учун жорий йилнинг январь ойида Халқаро енгил атлетика федерацияси (VA) томонидан мусобақаларда қатнашишдан вақтинча четлаштирилган эди. Мазкур қарор қайта кўриб чиқилди ва Халқаро енгил атлетика федерациясининг Axloq бўйича махсус органи (AIU) чиқарган қарорига кўра, спортчи 2020 йил 15 августдан бошлаб 5 йил муддатга дисквалификация қилинди.

Shunga қарамай спортчи Олий спорт арбитраж судига (SAS, Швейцария) апелляция аризаси билан мурожаат қилган, аммо унинг аризаси қониқтирилмади ҳамда аввалги чиқарилган қарор ўз кучида қолди.

Medallar учун асосий daʼvogarlardan бири Брианна Макнилнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этмаслигини инобатга олсак, ўзбекистонлик спортчилар учун бу қайсидир maʼnoda медаль қўлга киритиш учун айни муддао бўлади.

Milliy antidoping agentligi

Matbuot xizmati

Taqvim

Taqvim

Dsh Ssh Chsh Psh Jm Shn Yak

Faoliyati

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Sport vazirligi: maxsus sirtqi ta’lim shakliga abituriyentlarni qabul qilish jarayoni boshlandi
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Diqqat! Agar siz matnda xato topsangiz, uni tanlang va ma'muriyatni xabardor qilish uchun Ctrl + Enter ni bosing

Xatolik haqida ma'muriyatga xabar berish