Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов 1974-йил 17 июнда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. А.Абдуҳакимов Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида бакалавр ҳамда Япониянинг Хитотсубаси университетида магистр даражасини тамомлаган.
Мутахассислиги бўйича иқтисодчи. Фаолиятини “Ипак йўли” акциядорлик тижорат банкида бўлим бошлиғи лавозимидан бошлаган. Ҳозирда, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири лавозимларида фаолият олиб бормоқда.
Азиз Абдуқаҳҳорович мамлакат ривожи, шунингдек ўзбек спортини янги босқичга олиб чиқиш йўлида тиним билмай меҳнат қилиб келмоқда. Ҳозирда бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон бадминтон ва Ўзбекистон шахмат федерацияларининг раиси ҳам ҳисобланади.
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги Азиз Абдуҳакимовни бугунги таваллуд айёми муносабати билан табриклайди ҳамда уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, спортимиз ривожи йўлида олиб бораётган ишларида муваффақият тилайди!