eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Навбатдаги давра суҳбати оғир атлетикачилар билан ўтказилди

Мамлакатимизда олимпия ва миллий спорт турлари йилдан йилга ривожланиб бормоқда.

Бунинг натижасини эса кўплаб мамлакат, Осиё, жаҳон ва Олимпиада чемпионлари юртимиз байроғини юксакларга кўтариб келаётганидан билсак бўлади. Алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим, спортчиларимизнинг кўрсатаётган юксак натижалари ортида Ҳукуматимиз томонидан берилаётган эътибор таҳсинга лойиқ.

Ўзбек спортини ривожланиши йўлида жонбозли кўрсатаётган Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигини ҳам алоҳида эътироф этиш лозим. Агентлик ходимлари спорт федерация ва ассоциациялар билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда, мамлакатда ҳалол спорт тарғиботи йўлида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, агентлик ходимлари ҳозирда кўплаб ишқибозларига эга бўлган оғир атлетика спортчилари билан давра суҳбатини ўтказишди. Ҳозирда Чирчиқ шаҳрида ўқув-машғулотларини олиб бораётган спортимиз келажаги бўлган оғир атлетикачиларга допинг нима эканлиги, унинг инсон саломатлигига таъсири тўғрисида тушунчалар берилди.

Давра суҳбати давомида спортчиларга агентлик томонидан тайёрланган тарқатма ўқув-қўлланмалар тақдим этилди. Ўйлаймизки бу каби давра суҳбатлари мамлакат спортининг ривожланиши йўлида ижобий самарасини беради.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш