Мамлакатимизда хорижий ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, улар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда хорижий ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, улар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Барча соҳаларда бўлгани каби сўнги йилларда Ҳукуматимиз томонидан тиббиёт соҳасига ҳам катта эътибор берилмоқда. Олий таълим муассасалари филиаллари ва университетлар қошида факультетлар фаолият бошлаётгани ҳам сўзимиз исботи бўла олади.
Қилинаётган ишларнинг амалий давоми сифатида бугун Самарқандда “Тиббий фаолиятнинг долзарб муаммолари” мавзусида I Халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда. Мазкур анжуман онлайн тарзда ташкил этилган бўлиб, унда Ўзбекистон, Россия, Беларус, Украина ҳамда Қозоғистоннинг спорт тиббиёти соҳасидаги 300 дан ортиқ етакчи илмий ходимлар ва амалиётчи спорт шифокорлари иштирок этишмоқда.
Ушбу анжуман спорт тиббиёти соҳасида ташкил этилганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳам анжуманда иштирок этиш учун таклиф этилди. Анжуманда маърузачи сифатида иштирок этган агентлик бош директори Нодиржон Турсунов “Спортда биологик фаол қўшимчаларни истеъмол қилинишининг допинг-хавфлари” мавзусида маъруза қилди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берди.
Н.Турсуновнинг маъруза матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати