eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Дисквалификация - Шелби Гулиган

Ёпиқ иншоотларда 1500 ва 5000 метр масофага югуриш бўйича АҚШ чемпиони.

Барчамизга маълум барча спорт турларида бўлгани каби енгил атлетикада ҳам спортчидан анчагина энергия талаб қилади. Бирон бир яхши натижа кўрсатиш учун спортчи жисмонан бақувват бўлиши керак ёки сунъий қувват берувчи моддалардан фойдаланиши мумкин. Албатта бу йўллардан биринчиси спортчи учун яхши. Лекин ўз салоҳиятига ишонмай, ўз устида ишламай осонлик билан ғалабаларга эришиш учун сунъий қувват берувчи препаратлар истеъмол қилаётган спортчилар ҳам йўқ эмас.

Шундай спортчилардан бири, Токио-2020 ўйинларида медаль учун энг ёрқин номзодлардан бири саналган америкалик спортчи 4 йилга дисквалификация қилинди. Ёпиқ иншоотларда 1500 ва 5000 метр масофага югуриш бўйича 2019 йил АҚШ чемпиони Шелби Гулиган топширган допинг-синамасида тақиқланган анаболик стероид моддаси аниқланган.

Ш.Гулиган январь ойида навбатдаги олимпия саралаш машғулотлари бошланишидан бир неча кун аввал топширган допинг-синамада нандролон чиққан. 28-ёшли спортчи Токио-2020 медалига номзод била туриб допинг истеъмол қилмагани, тақиқланган стероид унинг танасига «зарарланган гўшт» орқали кириб қолган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги фикри Ахлоқ комиссияси аъзолари етарли даражада узрли сабаб деб ҳисоблашмагани боис, у 2025 йилга қадар спортдан четлаштирилди.

Эслатма! Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар va бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш